Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚЎҚОНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2022-09-17 18:36:48 232
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳрида сайёр фуқаролар қабули ўтказди. Қўқон университети биносида бўлиб ўтган қабул чоғида вилоят ҳокимининг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган 50 нафарга яқин қўқонлик мурожаатчиларнинг масалалари кўриб чиқилди. Қабулга вилоят секторлари раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳам жалб этилди.
Бошқа ҳудудларда бўлиб ўтаётган сайёр қабуллардан фарқли ўлароқ, Қўқондаги қабулда асосан уй-жой ва моддий ёрдам, шунингдек, суд-ҳуқуқ масалаларида мурожаатлар келиб тушди. Фуқароларнинг имтиёзли даволаниш, банк кредити олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, фуқаролик олиш каби масалалардаги мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди.
Кўплаб мурожаатлар қабул чоғида ҳал этилди. Ечими қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Баъзи мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram