Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИДА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА 50 МИЛЛИОН СЎМГАЧА БИР МАРТАЛИК СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ

×

 2022-09-21 12:46:21    185

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йил 20 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 513-сонли қарори қабул қилинди.

Қарор билан, Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 50 миллион сўмгача бир марталик субсидия ажратиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Субсидиялар тадбиркорлик субъекти бўлган нодавлат таълим ташкилотларига камида 6 ой қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланиш шарти билан ажратилади.

 Қарорнинг тўла матни (https://lex.uz/uz/pdfs/6200270)


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram