Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Фарғона вилояти ҳокимлиги ва шаҳар, туман ҳокимликларида 2022 йил 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижалари

 2022-10-25 15:24:23    362

PDF юклаш
Чоп этиш


Таҳлилларга кўра, жорий йил давомида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари томонидан вилоят ҳокимлигига 5 605 та мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 4 8323 тани ташкил қилган ёки 116 фоизга ортган.

Ҳокимликларда мурожаатлар ўз вақтида ва тўлақонли ўрганиб чиқилмаганлиги натижасида айрим шаҳар, туманларда мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Жумладан, Сўх туманида 213%, Фурқат туманида 145%, Фурқат туманида 145%, Учкўприк туманида 142%, Фарғона шаҳрида 140%, Қўқон шаҳрида 135%, Данғара туманида 137%, Бағдод туманида 130%, Марғилон шаҳрида 123% га ортган.

Мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қилиш, жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш чоралари кўрилмаётганлиги натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан иш билан таъминлаш (271%), соғлиқни сақлаш (233%), ижтимоий нафақа тайинлаш (201%), моддий ёрдам (201%), электр таъминоти (179%), банк кредити (165%), маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти (127%) фермер хўжаликлари фаолияти (107%) масалалари бўйича мурожаатлар сони ортган.

Ахолининг муаммоларини аниқлаш ва уларни ижобий ҳал этиш бўйича етарли чоралар кўрилмаганлиги натижасида вилоятимизда мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси 49,6 фоизни ташкил этган бир пайтда, бу кўрсаткич Қува туманида 22,5 фоиз, Ўзбекистон туманида 32,9 фоиз, Учкўприк туманида 37 фоиз, Фурқат туманида 38,8 фоиз, Олтиариқ туманида 39,8 фоиз, Риштон туманида 40 фоизни ташкил этди. 

Бунинг оқибатида вилоят ҳокимлигига 305 та такрорий мурожаатлар келиб тушган. Шундан, энг кўп такрорий мурожаатлар Фарғона (45), Қўқон (25 та), Марғилон (24 та) шаҳарлари, Ўзбекистон (21 та), Учкўприк (17 та), Олтиариқ (16 та), Риштон (14) туманлари ҳокимликларига тўғри келган.