Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОЛТИАРИҚЛИК ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ВА ДАНҒАРАЛИК ТАДБИРКОР АЁЛ “ЭНГ ЯХШИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ” ВА “ЭНГ НАМУНАЛИ ИШ БЕРУВЧИ АЁЛ” ТАНЛОВЛАРИ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ОРАСИДАН ЎРИН ОЛДИЛАР
2022-11-03 16:59:07 222
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг намунали иш берувчи аёл”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” ва “Энг яхши ёшлар етакчиси” танловларининг Республика босқичи ғолиблари эълон қилинди.
Ғолиблар орасидан вилоятимизнинг икки вакили ҳам ўрин олишди:
Олтиариқ тумани Устоз МФЙ хотин-қизлар фаоли Комилахон Ғиёсова “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танловида 2-ўринга лойиқ кўрилган бўлса, Данғара туманидаги Бекнур класс МЧЖ раҳбари Маърифатхон Умарова “Энг намунали иш берувчи аёл” танловида 3-ўринни эгаллади.
Танлов ғолибларига Президент совғаси сифатида автомобиль топширилади. Танлов низомига кўра, Комилахон Ғиёсова 2-ўрин учун Кобальт автомобили, Маърифатхон Умарова 3-ўрин учун Спарк автомобили эгасига айландилар.
Ғолибларни тантанали тақдирлаш тадбири 11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни арафасида бўлиб ўтади.
Ушбу танловлар мамлакатимизда кейинги йилларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, томорқа ерларидан унумли фойдаланишга кўмаклашиш, ўзини ўзи банд қилиш, кредитлар ажратиш, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатиш, уларни уй-жой билан таъминлаш борасида намунали иш ташкил этган масъул ходимларни тақдирлаш учун ташкил этиб келинмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram