Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЎЗБЕКИСТОНДАН ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНАЁТГАН ШАФТОЛИНИНГ 57 ФОИЗИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲИССАСИГА ТЎҒРИ КЕЛМОҚДА

×

 2022-11-08 11:23:00    186

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга қиймати 68,1 миллион долларга тенг бўлган 76,7 минг тонна шафтоли экспорт қилган. Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,3 минг тоннага ошган.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистондан энг кўп шафтоли экспорт қилинган давлатлар Россия - 64,6 минг тонна, Қирғизистон - 6,4 минг тонна, Қозоғистон - 4,8 минг тонна, Туркманистон - 471 тонна, Беларусь - 261 тонна.

Январь-сентябрь ойларида хорижга экспорт қилинган 76,7 минг тонна шафтолининг 43,6 минг тоннаси ёки қарийб 57 фоизи Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келди. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти - 6,3 минг тонна, Тошкент вилояти - 6,1 минг тонна, Хоразм вилояти эса - 5,7 минг тоннани ташкил этган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram