Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ЎН ОЙИ ДАВОМИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА СОЛИҚ ҲАМДА БОЖХОНА ТУШУМЛАРИ ОРТИШИ БЎЙИЧА КАТТА ЎСИШ ҚАЙД ЭТИЛДИ

×

 2022-11-14 15:05:30    195

PDF юклаш
Чоп этиш


Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўн ойи давомида Ўзбекистонда солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,5%га ошган. 

Фарғона вилоятида солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши кузатилди - 35,1%. Бу Республика ҳудудлари орасида энг яхши иккинчи кўрсаткич бўлди. Бунга электрон ҳисоб-фактура, онлайн-касса ва "cashback" тартибининг жорий қилиниши ҳисобидан эришилганлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, ўн ой давомида Ўзбекистонда божхона тўловлари бўйича тушумлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39,8%га ошган. Божхона тушумларининг ўсиши бўйича ҳам Фарғона вилоятида энг юқори натижалардан бири қайд этилди – 40,2%.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram