Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ МАРҒИЛОНДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ВА ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАР ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
2022-11-17 23:29:27 674
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Марғилон шаҳрида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда янги лойиҳалар юзасидан ўрганиш жараёнида ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ва ижтимоий объектлар қурилиш жараёнлари билан танишди.
Вилоят раҳбари “Турон” МФЙ ҳудудидаги “Камрон пойабзал” МЧЖ корхонасини кўздан кечирди. Ушбу корхонада 50 турдан ортиқ пойабзаллар ишлаб чиқарилиб, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон давлатларига экспорт ҳам қилинмоқда. Ҳозирги кунда корхонада 150 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб боради. Вилоят раҳбари катта ҳудудда жойлашган ушбу корхона фаолиятини ривожлантириш, маҳсулот ҳажмини ошириш ҳамда ишчи ўринларини кўпайтириш юзасидан корхона раҳбари билан мулоқот қилди, бу борада ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканликларини билдирди.
Вилоят раҳбари Марғилондаги вилоят ногирон болаларни реабилитация қилиш марказини ҳам бориб кўрди. Вилоят эндокринология марказининг таъмирталаб эски биноси жорий йилда тўла таъмирланиб, 52 ўринли реабилитация маркази ташкил этилди. Қурилиш-реконструкция ишлари умумий қиймати 5,2 миллиард сўмни ташкил этди, жиҳозлаш учун қўшимча 323 миллион сўм сарфланди. Хайрулло Бозоровга ушбу муассаса ёнидаги 1965 йилда қурилган бинода жойлашган 7-оилавий поликлиника биносини таъмирлаш ишларига киришилаётгани бўйича ҳам маълумот берилди.
Вилоят ҳокими Марғилон шаҳридаги Надирмат кичик саноат зонасида бўлиб, амалга оширилган лойиҳалар билан танишди, КСЗ фаолиятини ташкил этилиши ҳолати бўйича танқидий ўрганиш ўтказди. 5 гектар майдонда жойлашган ҳамда барча коммуникациялар билан тўла таъминланган ушбу кичик саноат зонасида жойлаштирилган лойиҳаларнинг ўз муддатида амалга оширилмаётгани аниқланди.
Хайрулло Бозоров туман прокурори – сектор раҳбарига ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонаси директорига кичик саноат зонаси фаолиятини жонлантириш, лотлар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажариш даражаси юзасидан хатлов ўтказиш топшириғини берди. Лойиҳаларини амалга оширмай келаётган ташаббускорлар билан тузилган битимларни ва ер участкаларининг узоқ муддатли ижарага бериш шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш масалалари кўриб чиқиладиган бўлди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram