Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲУДУДИДАН ЎТУВЧИ А-373 АВТОМАГИСТРАЛЬ ЙЎЛИ БЎЙИДА 168 ТА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТИ БАРПО ЭТИЛАДИ

×

 2022-12-01 22:35:30    236

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманидаги ўрганишлари давомида А-373 автомагистраль йўлининг туманнинг Гулистон МФЙ ҳудудидан ўтувчи оралиғидаги 2,48 км қисмида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича таклиф лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳага кўра, ушбу оралиқда жами 168 та савдо шахобчалари, автомобиль ювиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш пунктлари, дорихоналар, технопарк, мотеллар, умумий овқатланиш шахобчалари, экобозорлар, сартарошхоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади. Лойиҳаларнинг дастлабки умумий қиймати 172,3 миллиард сўм бўлиб, икки йил ичида барчаси фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Бу орқали 784 та янги иш ўрни яратилади. 

Ҳозирги кунда ушбу лойиҳаларнинг 14 тасини амалга оширишга киришилган. Вилоят раҳбари туман мутасаддиларига ҳар бир лойиҳанинг боришини назорат қилиш ҳамда ўз муддатида ишга тушишини таъминлаш бўйича вазифалар белгилади.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram