Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Фарғона шаҳрининг "Мастер режаси"ни ишлаб чиқиш бўйича энг яхши таклифларни танлаш мақсадида эълон қилинган танлов муддати 2023 йил 12 январга қадар узайтирилди

 2022-12-23 15:52:07    894

PDF юклаш
Чоп этиш


Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 548-Ф-сонли Фармойишининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳри ва унга туташ ҳудуддаги маҳаллаларни ривожлантириш учун Фарғона вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” Инжинеринг компанияси буюртмачилигида ҳудудларни ривожлантиришнинг ягона концепцияси – “Мастер-режа”ни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар соҳаси ривожланган мамлакатларнинг консалтинг, архитектура ва лойиҳа компаниялари экспертлари билан “Мастер-режа”ларни ишлаб чиқиш бўйича истисно тариқасида энг яхши таклифларни танлаш мақсадида 2022 йил 9 ноябрда эълон қилинган танлов, танлов шартларида белгиланган минимум таклифлар сони (энг камида 3 та) таъминланмагани учун 2023 йил 12 январга қадар узайтирилди.

Хорижий компаниялар томонидан мастер режаларни ишлаб чиқиш таклифлари ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этиш муддати 2023 йил 12 январга қадар.

Лойиҳа топшириғи: fergana.uz pages

Баҳолаш мезонлари:

1. Техник тасдиқлаш сифати (кўриш+ёндашув): 30 %

2. Лойиҳа жамоасининг сифати (ходимлар): 20 %

3. Портфолио ва шунга ўхшаш лойиҳалар (тажриба) 20 %

4. Иш режаси (жадвал) 10 %

5. Молиявий таклиф (нарх): 20 %

Таклифларни тақдим этиш учун:

Буюртмачи: Фарғона вилояти ҳокимлиги Инжиниринг компанияси

Телефон: (73) 244-55-64 (93) 980-92-96

Манзил: Фарғона вилояти, 150100, Фарғона шаҳар Темир йўл кўчаси, 37-уй

email:hadi.tv.85@mail.ru