Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТДА 2023 ЙИЛДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЕЛГИЛАБ БЕРИЛДИ

×

 2022-12-26 10:03:52    740

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси раҳбарлари ва бўлимлар бошлиқлари билан Фарғона вилоятида 2022 йилда туризм соҳасида эришилган натижалар ҳамда 2023 йилга мўлжалланган режаларни муҳокама қилди.

Бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Музаффар Темиров, 2022 йилда Фарғона вилоятида туризм йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган кўрсаткичлар бўйича маълумот берди.

Пандемиядан сўнг ички туризмни тиклаш ва аҳолининг тизимли саёҳатларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилгани, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сони сезиларли ортгани, вилоятда жойлаштириш воситалари сони йил давомида 251 тадан 303 тага етказилгани, улардаги ўринлар сони эса 3962 тадан 4786 тага кўпайгани маълум қилинди.

2023 йил вилоятда Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида туб бурилиш йили бўлиши лозимлигига эътибор қаратган вилоят ҳокими, келгуси йил туризмни ривожлантиришнинг вилоятдаги асосий йўналишларини белгилаб берди.

Туризм соҳасига хорижий инвестицияларни жалб этиш кўламини кенгайтириш, халқаро молия ташкилотлари билан вилоятда туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасида ҳамкорликни ошириш, Фарғона сайёҳлик брендини хорижда тарғиб қилиш бўйича кенг кўламли иш ташкил этиш, Сўх ва Шоҳимардон туризм йўналишларида алоҳида дастурларни амалга ошириш, вилоятда ноанъанавий туризм турларини шакллантириш, “Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси”ни такомиллаштириш, вилоятда тематик фестиваллар сонини ва кўламини кенгайтириш, А-373 автомагистраль йўли бўйида хизмат кўрсатиш объектларини кўпайтириш, гид ва экскурция етакчилигига муносиб кадрлар тайёрлаш борасида Марғилон туризм ва сервис коллежи фаолиятини ривожлантириш, Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети билан туризм соҳасида кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни кучайтириш каби йўналишлар 2023 йилда устувор бўлиши белгиланди.

Келгуси йил Қўқонда бўлиб ўтадиган II Халқаро Ҳунармандчилик фестивалига ҳамда Риштонда ўтказиладиган Халқаро кулолчилик форумига тайёргарлик масалалари ҳам алоҳида эътиборда бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш учун вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармасига 20 кун муддатда аниқ лойиҳаларни ўз ичига олган 2023 йил манзилли Дастури ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram