Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ ТЕКСТИЛЬ КОРХОНАСИДА ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 10 МИЛЛИОН ДОЛЛАР БЎЛГАН БЎЯШ ЛИНИЯСИНИНГ ИШГА ТУШИРИЛИШИ ҲИСОБИГА 300 ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ

×

 2022-12-26 20:30:54    196

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳар "1-Беш бола" МФЙ ҳудудида жойлашган "А.Акбарали" МЧЖ корхонасида янги трикотаж матолари ва сочиқ маҳсулотларини бўяш линияси ишга туширилди. Очилиш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Янги линияга Италиянинг "SPA", "PENTEK" ҳамда Туркиянинг "DILMENLER BIANCO" корхоналаридан замонавий технологиялар олиб келинди. Натижада 3,36 минг тонна трикотаж матолари, 1,68 минг тонна сочиқ матосини бўяш қувватига эга бўлди. Йил давомида эса 5 миллион доллар экспорт қилиниши белгиланган. Янги линиянинг ишга тушириш учун 10 миллион доллар сармоя йўналтирилди. Ушбу маблағдан 6 миллион доллари банк кредити ҳисобига тўғри келади.

Янги линиянинг фойдаланишга топширилиши ҳисобига 300 та янги иш ўринлари яратилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram