Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


“QUVA TEKSTIL" МЧЖ КОРХОНАСИДА ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 11 МИЛЛИОН ДОЛЛАР БЎЛГАН ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

×

 2022-12-26 22:00:34    710

PDF юклаш
Чоп этиш


Қува тумани Ўзбек МФЙ ҳудудидаги “Quva Tekstil" МЧЖ томонидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида амалга оширилган лойиҳа якунланиб, янги бўлим фойдаланишга топширилди. Очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров йиғилганларни ҳамда корхона жамоасини кириб келаётган янги йил билан табриклаб, Президентимиз бошчиликларидаги улкан ислоҳотлар жараёнида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бугунги натижаларига тўхталди. Тадбиркорлар бугун аҳолининг доимий даромад манбаини шакллантиришда, иш ўринлари билан таъминлашда бош омил бўлаётганига эътибор қаратган вилоят раҳбари, юртимизда ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражасини 100 фоизгача кўтариш орқали юз минглаб фуқароларнинг бандлигини таъминлаш имконияти мавжудлигини таъкидлаб, бугун фойдаланишга топширилаётган лойиҳа бу борадаги сезиларли қадамлардан бири эканини қайд этди.

Янги бўлимда ишлаб чиқариш қуввати йиллик 2,5 минг тонна тайёр сочиқ маҳсулотларини ташкил этади. Бугунги кунда корхонада 12 минг тонна калава ипни қайта ишлаш қуввати шакллантирилди. Эндиликда корхонанинг йиллик экспорти ҳажми 32 миллион долларга етиши маълум қилинди.

Қисқа муддатда амалга оширилган ушбу лойиҳа қиймати 11 миллион доллар бўлиб, шундан, тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан 4 миллион доллар йўналтирилган бўлса, қолган 7 миллион доллар қисми учун банк кредити тақдим этилди.

Корхонага маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун Италиянинг “ITEMA” ва “SAVIO POLOR” корхоналари, Германиянинг “OIRLYCON” корхонаси ҳамда Швецариянинг “RIETER” корхонасидан ускуналар олиб келинган.

Янги лойиҳанинг ишга тушиши натижасида 450 та иш ўрни яратилди, корхонадаги жами ишчилар сони қарийб 1300 тага етди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram