Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ПАХТАЧИЛИКДА КЕЛГУСИ ЙИЛ ГЕКТАРИДАН 50 ЦЕНТНЕРДАН ҲОСИЛНИ КЎЗЛАБ ИШ ТАШКИЛ ҚИЛАМИЗ! – ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ УЧКЎПРИК ВА ФАРҒОНА ТУМАНЛАРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ ВА МЕХАНИЗАТОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
2022-12-29 20:51:23 185
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Учкўприк ва Фарғона туманларида бўлиб, ҳар икки туманда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, механизаторлар, фермерлар билан учрашув ўтказди, техникаларнинг келгуси мавсумга шайлигини кўздан кечирди. Вилоят раҳбари кириб келаётган янги йил байрами олдидан ташкил этилган учрашувларда соҳа ходимларини байрам билан қутлаб, жорий йилда самарали меҳнат қилган ишчилар ва механизаторларга байрам совғалари ҳамда пул мукофотларини топширди. Фарғона туманида пахта-тўқимачилик кластери томонидан механизатор ва агрономларнинг бир гуруҳи хорижга саёҳат йўлланмаси билан ҳам тақдирланди.
Учкўприк туманидаги учрашувда туманнинг сўнгги икки йилдаги қишлоқ хўжалик соҳасидаги натижалари танқидий таҳлил ҳам қилинди. Вилоятимизда жорий мавсумда гектаридан 60 центнергача пахта ҳосили олишга эришган фермерлар қаторида Учкўприк туманида ҳосилдорликни 10 центнерга ҳам етказолмаган фермерлар ҳам бўлганини, туманда пахта етиштириш шартномавий мажбуриятлари икки йилдан бери бажарилмаётганига эътибор қаратган вилоят ҳокими, ҳар бир фермер халқ олдида, давлат олдида ўз масъулиятини тўла ҳис этиши лозимлигини таъкидлади. Келгуси йилдан ёндашувни тамомила ўзгартириш шартлигини қайд этган вилоят ҳокими, дунёда энергия ресурслари нархларининг ошиши мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига ҳам ўз таъсирини ўтказаётгани, маҳсулот етиштириш таннархи ошиб бораётганини айтиб, ҳосилдорликни кўтариш орқалигина рентабелликка эришиш мумкинлигини уқтирди. Ҳар бир фермер аввало ўз манфаати учун ҳаракат қилиши, ўз ходимларининг ҳам муносиб иш ҳақига эга бўлишини таъминлаши лозимлиги, йилни ўз масъулиятсизлиги натижасида зарар билан якунлаган фермернинг ишчи-ходимлари бундан азият чекмаслиги кераклиги таъкидланди.
Ҳар икки туманда бўлиб ўтган учрашувларда 2023 йил вилоятимизда қишлоқ хўжалигига илмий ёндашув йили бўлиши алоҳида таъкидланди. Келгуси йилдан барча суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ўтказилиши ва далаларнинг агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқилиши маълум қилинди. Бунда озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасига мувофиқ минерал ўғитларга бўлган илмий асосланган талаб, шунингдек, тупроқнинг шўрланиш даражасига қараб мелиорация қилиш режалари ишлаб чиқилади. Ҳар бир фермер хўжалигининг битта контурида янги услуб билан бир гектар жойга 200 мингтадан чигит экиш тажрибаси тадбиқ этилади. Агротехник тадбирлар давомида 5 марта кенг қамровли ғўза ўсишини бошқарувчи Сожеан препарати сепилади. Етиштирилган ҳосил тўла дефоляциядан ўтказилгач, бир мартада қўлда ёки машина ёрдамида териб олинади, октябрь ойидаёқ ерни тўла шудгорлаш, декабргача техникаларни келгуси мавсумга шай қилиб қўйиш имкони яратилади. Вилоят ҳокими бу услуб билан бу йил 50 центнердан ошириб ҳосил олган фермерларни мисол келтириб, келгуси йилги вилоят бўйича тажриба муваффақиятли бўлса, 2024 йилдан бу усул тўла тадбиқ этилишини билдирди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram