Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ 2023 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИ ТАСДИҚЛАНДИ
2022-12-30 17:50:06 288
Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Сессияга вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров раислик қилди ва олиб борди.
Дастлаб Фарғона вилоятининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Зафаржон Рўзалиевнинг 2022 йил якуни билан Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2023 йилга мўлжалланган бюджет ва солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган вилоят маҳаллий бюджети лойиҳаси тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Таъкидландики, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йил учун 3 трлн. 621,4 млрд. сўм прогноз қилинган маҳаллий бюджет даромадлари, йил якуни бўйича 4 трлн. 272,1 млрд. сўмга (118%) бажарилиши кутилмоқда. Натижада маҳаллий бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилиши 650,7 млрд. сўмни ташкил этади.
2023 йилги вилоят маҳаллий бюджет даромадлари прогнози эса 5 трлн. 437,8 млрд. сўм этиб белгиланмоқда. Бунда, маҳаллий бюджетга солиқ органлари томонидан ундириладиган даромадлар 4 трлн. 799,4 млрд. сўм ҳамда қолган 638,4 млрд. сўми республика бюджетидан маҳаллий бюджетга ўтказиб бериладиган даромадлардан шаклланади.
2023 йил учун вилоят маҳаллий бюджетининг харажатлари 7 трлн. 618,9 млрд. сўмни, Республика бюджетидан вилоят бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт миқдори 2 трлн. 181 млрд. сўмни ташкил этиши белгиланган.
Сессияда маърузачи томонидан вилоят маҳаллий бюджети харажатлари ҳақида йўналишлар ва соҳалар кесими бўйича ҳам маълумотлар берилди.
Депутатлар 2023 йил вилоят бюджети юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларни ўртага ташладилар. Муҳокамалардан сўнг Фарғона вилоятининг 2023 йилги маҳаллий бюджети бир овоздан тасдиқланди.
Сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли Президент қарори билан тасдиқланган Дастур доирасида вилоятда амалга оширилаётган лойиҳалар ижро ҳолати юзасидан ахборот тақдим этди.
“2022–2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-316-сонли Президент қарори ижроси юзасидан вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Ойбек Назировнинг ҳисоботи ҳам эшитилди.
Сессия давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида вилоятда олиб борилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди. “Аёллар дафтари”га киритилган 79 минг 463 нафар хотин-қизларга тегишли амалий ёрдамлар кўрсатилиши учун жорий йилда жами 104,5 млрд. сўм, шундан маҳаллий бюджетдан 65 млрд. сўм маблағ ажратилгани, минг нафарга яқин аёлларга уй-жойлар берилгани маълум қилинди. Келгуси йилда дафтарга киритилган аёлларга ёрдам кўрсатишда, уларни иш билан, доимий даромад манбаи билан таъминлаш асосий эътиборда бўлиши лозимлиги қайд этилди.
Шунингдек, сессияда Қўштепа тумани ҳокимлигининг туманда бўш турган бино-иншоотни аукцион орқали савдога чиқариш юзасидан мурожаати бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармасининг Кенгашга юборган хати ижроси ҳам кўриб чиқилди.
Кўрилган ҳар бир масала юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram