Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ВИЛОЯТИМИЗ МАКТАБЛАРИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ МАСАЛАСИДА ЎҚИТУВЧИЛАР БИЛАН ФИКР АЛМАШДИ
2022-12-30 19:53:04 689
Бугун Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг вилоятимиз шаҳар ва туманларидан келган бир гуруҳ ўқитувчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Самимий мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда Давлатимиз раҳбарининг куни кеча “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!” мавзусидаги замонавий дарсликлар кўргазмаси доирасида бир гуруҳ Республика мактаб ўқитувчилари билан учрашувларида илгари сурилган фикрлар, ташаббуслар ҳамда белгилаб берилган режалар юзасидан суҳбатлашилди, вилоятимиз мактабларида таълим-тарбия сифатини ошириш масаласида ўзаро фикр алмашилди.
Президентимиз томонларидан мамлакатимизда таълим соҳасини ислоҳ қилиш, ўқитувчининг жамиятдаги обрўси ва мавқеини ошириш, педагогларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, мактабларда сифатли таълимни ташкил этиш учун моддий-техник шароит яратиш билан бирга таълимнинг мазмунини, методологияни ўзгартириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида таълим соҳасига мутлақо янги муҳит ва сифат кириб келаётгани қайд этилди.
Тошкентда ўтказилган замонавий дарсликлар кўргазмасида иштирок этган вилоят чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори Элеонора Дадажанова ҳамда Марғилон шаҳридаги 6-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Зулфия Тугушева, Президентимиз билан бўлиб ўтган мулоқотда ўртага ташланган асосий масалалар ҳамда таклифлар, Давлатимиз раҳбарининг бугунги кун таълими ҳақидаги фикрлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Вилоятимизда таълим соҳасини яхшилаш борасида келгуси йил учун белгилаб олинган режалар ва мақсадлар, уларни амалиётга самарали тадбиқ этиш йўллари юзасидан тажрибали ўқитувчилар ўз фикрларини билдирдилар.
Бир пиёла чой устида ўтган учрашув, вилоятимиз санъаткорларининг куй-қўшиқлари билан давом этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram