Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА АЭРОПОРТИДА ЧЕТ ДАВЛАТ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН TAX FREE – ХАРИД ҚИЛИНГАН ТОВАРЛАР УЧУН ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҚАЙТАРИШ ТИЗИМИ ИШГА ТУШДИ

×

 2023-01-05 10:06:33    203

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил 1 январдан Фарғона халқаро аэропортида чет давлат фуқаролари учун Tax free – харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизими ишга тушди.

Аэропорт ҳудудида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ сервис” давлат унитар корхонаси томонидан чет давлатлар фуқароларига амалга оширилган харидлардан қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш учун ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида Tax free хизмати шахобчаси ташкил этилди.

Tax free республиканинг барча ҳудудларидаги чакана савдо объектларида қарор билан тасдиқланган рўйхатга киритилган товарларга нисбатан қўлланилади.

ҚҚС суммасини қайтариш учун мурожаат қилаётган хорижий давлат фуқаролари умумий қиймати камида 1 миллион сўм бўлган Tax free тизими тадбиқ этиладиган товарларни харид қилган бўлиши лозим.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram