Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Фарғона шаҳрининг "Мастер режаси"ни ишлаб чиқиш бўйича энг яхши таклифларни танлаш мақсадида эълон қилинган танлов муддати 2023 йил 13 февралга қадар узайтирилди
2023-01-12 15:29:31 369
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 548-Ф-сонли Фармойишининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳри ва унга туташ ҳудуддаги маҳаллаларни ривожлантириш учун Фарғона вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” Инжинеринг компанияси буюртмачилигида ҳудудларни ривожлантиришнинг ягона концепцияси – “Мастер-режа”ни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар соҳаси ривожланган мамлакатларнинг консалтинг, архитектура ва лойиҳа компаниялари экспертлари билан “Мастер-режа”ларни ишлаб чиқиш бўйича истисно тариқасида энг яхши таклифларни танлаш мақсадида 2022 йил 9 ноябрда эълон қилинган танлов, танлов шартларида белгиланган минимум таклифлар сони (энг камида 3 та) таъминланмагани учун 2023 йил 13 февралга қадар узайтирилди.
Хорижий компаниялар томонидан мастер режаларни ишлаб чиқиш таклифлари ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этиш муддати 2023 йил 13 февралга қадар.
Лойиҳа топшириғи: fergana.uz pages
Баҳолаш мезонлари:
1. Техник тасдиқлаш сифати (кўриш+ёндашув): 30 %
2. Лойиҳа жамоасининг сифати (ходимлар): 20 %
3. Портфолио ва шунга ўхшаш лойиҳалар (тажриба) 20 %
4. Иш режаси (жадвал) 10 %
5. Молиявий таклиф (нарх): 20 %
Таклифларни тақдим этиш учун:
Буюртмачи: Фарғона вилояти ҳокимлиги Инжиниринг компанияси
Телефон: (73) 244-55-64 (93) 980-92-96
Манзил: Фарғона вилояти, 150100, Фарғона шаҳар Темир йўл кўчаси, 37-уй
email:hadi.tv.85@mail.ru