Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ МАКТАБЛАРИ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚИШКИ ТАЪТИЛ 22 ЯНВАРГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ

×

 2023-01-17 20:35:08    656

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларига асосланиб, вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Фарғона вилоятидаги 975 та умумтаълим мактабларида, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар қайта узайтирилди. 

Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.

Вилоятдаги барча таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда соҳа мутасаддилари ушбу муддатдан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда. Ўқув машғулотлари бошланишига қадар совуқ натижасида муассасаларда юзага келган носозликларни тўлақонли бартараф этиш ишлари ташкил этилади.

23 январга қадар вилоят секторлари ишчи гуруҳлари вилоятдаги шаҳар ва туманлардаги барча умумтаълим мактабларида ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни бошлашга тайёрлик ҳолатини бевосита ўрганиб чиқиши белгиланди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram