Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва шаҳар, туман ҳокимликларида 2023 йил 1-чорагида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижалари
2023-04-27 09:34:28 395
Таҳлилларга кўра, 2023 йилнинг 1-чораги давомида вилоят ҳокимлиги томонидан жами 1 388 та (2022 йил 1-чорагида 2 310 та ёки 40,2%га камайган) жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари кўриб чиқилган.
Шаҳар, туманлар ҳокимликлари кесимида мурожаатларнинг ортиши ҳолати кузатилмаган бўлсада, келиб тушган мурожаатларнинг энг кўпи Фарғона (273 та), Қўқон (94 та), Марғилон (87 та) шаҳарлари, Қува (94 та), Ўзбекистон (85 та), Олтиариқ (79 та), Риштон (75 та) туманлари ҳисобига тўғри келади.
Мурожаатларнинг асосан уй-жой билан таъминлаш (жами мурожаатларнинг 16,2%), моддий ёрдам кўрсатиш (8,8%), банк кредити ажратиш (8,2%), қурилиш (7,6%), электр ва газ таъминоти (7,1%), уй-жойларини таъмирлаш (6,9%) масаласидаги мурожаатларни ташкил этган.
Ўз навбатида, бевосита шаҳар, туманлар ҳокимликларига 12 805 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1-чорагида 13 774 тани ташкил этган ёки 7% га камайган.
Шундан, шаҳар, туманлар ҳокимликлари кесимида ўрганилганда, Қўқон шаҳрида 132%, Сўх туманида 150%, Қува туманида 115%, Бешариқ туманида 115%, Олтиариқ туманида 104%, Фарғона шаҳрида 103%га ортган.
Мурожаатларни баҳолаш мезони бу уларнинг ижобий ҳал этилганлик даражаси билан белгиланиши - бу Давлат сиёсатига айланган айни дамда мурожаатлар сонига нисбатан вилоят бўйича ижобий ҳал этиш даражаси ўртача 45 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич Қўқон шаҳрида 17,4%, Қува туманида 22,1%, Олтиариқ туманида 39,8%, Ўзбекистон туманида 32,9%, Учкўприк туманида 37,1%, Фурқат туманида 38,9%ни ташкил этмоқда.