Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚУВАСОЙ ШАҲРИ ҲОКИМЛИГИ ҲАМДА ТУРКИЯДАГИ 6500 ДАН ЗИЁД КОРХОНАНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН OSTİM САНОАТ ЗОНАСИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ПРОТОКОЛИ ИМЗОЛАНДИ

×

 2023-05-04 12:45:13    669

PDF юклаш
Чоп этиш


Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат шаҳар делегацияси ҳозирда Туркияда бўлиб турибди.

Ташрифнинг биринчи кунида делегация аъзолари Анқара шаҳридаги OSTİM саноат зонасида бўлиб, саноат зонаси фаолияти билан танишдилар, OSTİM раҳбарияти билан музокаралар ўтказдилар.

Тадбирда Зафаржон Тўрақулов томонидан Фарғона вилоятининг, шу жумладан, Қувасой шаҳрининг инвестицион, савдо-иқтисодий салоҳияти, хорижий сармоядорлар учун яратилган имкониятлар юзасидан тақдимот ўтказилди.

17 та секторда фаолият кўрсатувчи 6500 дан зиёд корхоналарни ўз ичига олган, 65 минг нафардан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилаётган OSTİM саноат зонаси бошқарув кенгаши раиси Орхан Айдин, ҳозирги кунда Оҳангарон шаҳрида амалга оширилаётган ҳамкорликдаги саноат зонаси ташкил этиш лойиҳасини Фарғона вилоятида ҳам амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.

Тадбирда Туркия Президентининг Хавфсизлик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Сейит Сертчелик ҳамда Хавфсизлик ва ташқи сиёсат масалалари кенгаши аъзоси Месут Ҳакки ҳам иштирок этди.

Қувасой шаҳри ҳокимлиги ҳамда OSTİM саноат зонаси ўртасида ҳамкорлик протоколи имзоланди. Ҳужжатга шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов ва OSTİM саноат зонаси бошқарув кенгаши раиси Орхан Айдин имзо чекдилар.

OSTİM саноат зонаси қошида зона ҳудудидаги корхоналар учун малакали мутахассислар тайёрлаш тизими ҳам йўлга қўйилган бўлиб, мактаб, коллеж ва университет фаолият олиб боради. Қувасой шаҳри делегацияси бу ердаги техник коллежда бўлиб, яратилган шароитлар, ўқув дастурлари ва битирувчиларни ишга жойлаш тизими билан танишдилар. Коллеж асосан икки йўналишда – ахборот технологиялари ҳамда қайта тикланувчи энергиялар соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.

Музокаралар давомида ушбу таълим муассасаси ҳамда Қувасой Саноат коллежи ўртасида қўшма таълим дастури ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Қувасой шаҳри делегациясининг Туркияга ташрифи давом этмоқда.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram