
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХОРИЖЛИК ИМПОРТЁРЛАР ВА РЕСПУБЛИКАМИЗ ТАДБИРКОРЛАРИ УЧУН ВИЛОЯТИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТЕКСТИЛЬ-ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ КЎРГАЗМАСИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

2023-05-22 17:45:32 278
Бугун Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежи залида хорижлик импортёрлар ва республикамиз тадбиркорлари учун вилоятимизда ишлаб чиқарилган текстиль-тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
Маҳаллий тадбиркорлар ва хорижлик ишбилармонлар ўртасида ўзига хос кўприк бўлиши, ўзаро тажриба алмашиш ва савдо шартномаларини тузишда янги имкониятлар эшикларини очиши кутилаётган ушбу тадбирда иштирок этган 60 га яқин маҳаллий енгил саноат корхоналари маҳсулотлари ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Икки кун давом этадиган тадбир доирасида хорижлик импортёрлар В2В шаклидаги учрашувларда қатнашиб, ишлаб чиқариш жойларига ташриф буюришлари ҳам кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида, 2021 йилда 49 та давлатга текстиль маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, ҳозирда 60 дан ортиқ давлатга вилоятимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Текстиль маҳсулотлари экспорти ҳажми 2018 йилда 187 миллион доллар бўлган бўлса, 2022 йил якуни билан 520 миллион доллардан зиёдни ташкил этган.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram