Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РИШТОНДА “РУС-ЎЗБЕКТЕКС” ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРИ ҚОШИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН ЙИРИК ТЎҚИМАЧИЛИК ФАБРИКАСИ МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА ИШ БОШЛАЙДИ
2023-05-26 21:20:05 744
Вилоят ҳокими Риштон туманидаги ўрганишлари доирасида “Рус-Ўзбектекс” пахта-тўқимачилик кластери қошида ташкил этилаётган тўқимачилик фабрикасининг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.
Йиллик 7200 тонна калава ип, 6800 тонна мато, 3300 тонна момиқ сочиқ ҳамда 3300 тонна чойшаб ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган фабрикада 1100 та янги доимий иш ўрни яратилади. Лойиҳа қиймати 33 миллион еврога тенг бўлган корхона қурилишида сўнгги босқич ишлари якунланмоқда.
Ҳозирги кунда қурилиш ишлари деярли якунланиб, Италия, Бельгия ва Франциядан келтирилган энг сўнгги русумдаги ускуналарни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
“Рус-Ўзбектекс” хорижий корхонаси раҳбари Магомед Костоев билан лойиҳани амалга ошириш жараёнларини муҳокама қилган вилоят ҳокими, электр ва газ тармоқларини тортиш ишларини лойиҳада белгиланган даражада амалга оширмаган вилоят электр ва газ соҳаси раҳбарларини кескин танқид қилди. Вилоят ҳокимининг кўрсатмаси билан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг йирик инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби талаблари тўла бажарилиши назоратга олинадиган бўлди.
Фабрика жорий йил Мустақиллик байрами арафасида иш бошлаши учун керакли чоралар белгилаб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram