Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ФАРҒОНА ТАЖРИБАСИ”НИ РЕСПУБЛИКАДА ОММАЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛАЁТГАН СЕМИНАР ИШТИРОКЧИЛАРИ ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ПОЛОСОН МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА БЎЛДИЛАР
2023-05-31 20:10:36 352
“Маҳалладаги бешлик ҳамкорлиги”нинг “Фарғона тажрибаси”ни Республикада оммалаштириш бўйича бугун вилоятимизда бошланган семинар иштирокчилари Олтиариқ тумани Полосон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.
Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова, Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимларининг, шунингдек, қўшни Наманган ва Андижон вилоятлари шаҳар ва туманлари ҳокимларининг оила ва хотин-қизлар масалаларидан масъул ўринбосарлари, соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва семинарда иштирок этаётган бошқа мутасаддилар “Соғлом оила – соғлом жамият” тамойили асосида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар билан Полосон маҳалла фуқаролар йиғини мисолида танишдилар.
Маҳалла ҳудудидаги оилавий шифокорлик пункти, умумтаълим мактаби ҳамда мактабгача таълим ташкилотида “Соғлом оилани шакллантириш”, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати доирасида қилинган ишлар тақдимоти кўздан кечирилди.
Республика масъуллари томонидан соғлом турмуш тарзини таъминлаш учун белгиланган омиллар бўйича тушунчалар берилди. Таълим, тиббиёт муассасалари ҳамда маҳалла тизими ходимларининг ҳамкорликдаги вазифалари юзасидан Йўл хариталари тақдимоти ўтказилди.
Соғлом овқатланиш, гигиена талаблари ҳамда бадантарбия машқларига аҳоли ўртасида, айниқса таълим муассасаларида эътиборни янада кучайтириш, маҳалла бешлиги томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда фаолликни ошириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram