Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЯПОНИЯГА ТАШРИФИ ДАВОМИДА ҚАТОР ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА КЕЛИШУВЛАРГА ЭРИШИЛДИ
2023-06-05 11:27:03 709
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациянинг 2-4 июнь кунлари Японияга ташрифи давомида қатор инвестицион лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида ташкил этилаётган “Япон саноат технопарки”да лойиҳаларини жойлаштириш бўйича ўнлаб компаниялар амалий босқичга ўтишга тайёр эканликларини маълум қилишди.
Токиода Фарғона вилояти ва Япония ишбилармон доиралари иштирокида бўлиб ўтган самарали инвестицион форумдан ташқари, қатор компаниялар раҳбарлари билан алоҳида музокаралар ҳам ўтказилди.
Takii Seed компанияси раҳбари Казухико Мацумура билан учрашувда вилоятимизда юқори ҳосилдор ва сифатли қишлоқ хўжалиги уруғлари етиштириш лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди. Риштон туманида ташкил этиш кўзда тутилаётган ушбу корхонада аҳоли ва фермер хўжаликлари учун қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилади. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, гулчилик соҳаси кенг ривожланган Қува туманида ҳам корхонанинг филиалини жойлаштириш бўйича ўз таклифини берди ва бу ижобий қабул қилинди.
Экошаҳар ҳудудида 1 гектар майдонда замонавий Япон тиббиёт клиникаси лойиҳасини амалга оширишга киришаётган NAGAI Clinic компанияси раҳбари Кожи Нагаи билан мулоқотда лойиҳанинг навбатдаги амалий босқичлари муҳокама қилинди, яқин кунларда Фарғонада келишувлар юзасидан инвестицион ҳамкорлик меморандуми имзоланишига ҳамда клиниканинг тамал тоши қўйилишига келишиб олинди. Ушбу клиника Япониянинг “Micado Development” компанияси томонидан “Экошаҳар” да 3 гектар майдонда барпо этишга киришилаётган қиймати 15 миллион долларлик “Shogun city” япон боғи, меҳмонхона, ресторанлар мажмуаси билан уйғунлик касб этади.
Япониянинг йирик савдо бренди Daiso компанияси билан Фарғонада савдо марказларини қуриш масаласида учрашув ўтказилди.
Витаминлар ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Meiji Seyaku, қурилиш учун метал маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Sakura Tec, уй-жой қурилиши учун ёғочни қайта ишловчи Kaneko, автомобиль мойлари ва кимёвий ювиш воситалари ишлаб чиқарувчи NIOC компаниялари, Япония ва Марказий Осиё ҳамда Европа ўртасида транспорт-логистика хизмати кўрсатувчи Japan DX & Polaris Logistics вакиллари билан ўтказилган музокаралар ва учрашувлар ҳам самарали бўлди.
Вилоят делегациясининг Японияга ташрифи ўз ниҳоясига етди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram