Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


БАТКЕН ВИЛОЯТИ ГУБЕРНАТОРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ БОШЧИЛИГИДАГИ 50 НАФАРДАН ЗИЁД ҚИРҒИЗ ИШБИЛАРМОНЛАРИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ УЧУН ФАРҒОНАГА КЕЛДИ

×

 2023-06-08 11:54:14    235

PDF юклаш
Чоп этиш


Қирғизистоннинг Баткен вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Маруфхан Тулаев бошчилигидаги қўшни давлат ишбилармонларидан иборат йирик делегация Фарғонага келди.

Дастлаб вилоят “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Иқболжон Эргашев, Ҳуршиджон Аҳмедов, Баткен вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Маруфхан Тулаев ва икки вилоят ишбилармонлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда ташриф мақсади Фарғона ва Баткен вилоятлари ўртасида инвестиция ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш эканлиги таъкидланди.

Қирғиз делегация аъзолари кун давомида икки гуруҳга бўлинган ҳолда Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Тошлоқ, Олтиариқ, Ёзёвон Қўштепа, Фарғона туманларидаги йирик ишлаб чиқариш, тўқимачилик корхоналари фаолияти, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишадилар. Жойларда икки вилоят ишбилармонлари ўртасида савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашувлар ҳам ташкил этилади.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram