
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ВИЛОЯТИМИЗДА КЕРАМИКА МАҲСУЛОТЛАРИ ВА КАФЕЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ЙИРИК ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

2023-06-12 09:14:36 376
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Хитойнинг Jianhua Ceramics компанияси раҳбари Ву Хон Цянь бошчилигидаги хитойлик инвесторларни қабул қилди.
Учрашувда Хитой компанияси томонидан “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида керамика маҳсулотлари ва кафель ишлаб чиқариш бўйича амалга ошириш режалаштирилаётган йирик инвестицион лойиҳа муҳокама қилинди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда керамика маҳсулотлари ва кафель ишлаб чиқариш корхоналарининг маҳсулотлари ички бозор учун етарли эмаслигини ўрганишлар давомида аниқлашганини қайд этган Ву Хон Цянь, Jianhua Ceramics томонидан режалаштирилаётган лойиҳа доирасида икки катта ишлаб чиқариш линияси ташкил этилиши, шунингдек сантехника буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини маълум қилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан ички бозорга, шунингдек, қўшни давлатларга экспортга йўналтирилади.
Ушбу лойиҳанинг вилоят иқтисодиёти учун, шунингдек мамлакатимиз қурилиш соҳаси учун аҳамияти катта бўлишини таъкидлаб, уни қисқа муддатда қуриб фойланишга топшириш учун ҳар томонлама ёрдам берилишини билдирди.
“Қўқон” ЭИЗ раҳбари Фаррух Раҳмонов, эркин иқтисодий зонада яратилган шароитлар ҳамда инвесторлар учун қонун билан тақдим этиладиган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашув давомида лойиҳани амалга ошириш бўйича келгуси чоралар белгилаб олинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram