
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ СТРИТБОЛ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ФИНАЛ БОСҚИЧИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ВИЛОЯТИМИЗДА ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

2023-06-12 15:16:49 269
Бугун Марғилон шаҳридаги темирйўл вокзалида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг стритбол йўналиши бўйича Республика финал босқичи иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов ҳамда вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов иштирок этдилар.
Беш босқичда, жумладан, маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика даражасида ташкил этилаётган мазкур мусобақанинг финал босқичида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар 3 ёш тоифасида ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.
Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтадиган баҳсларда барча вилоятлардан ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган жамоалар ғолиблик учун курашишади.
Спорт мусобақалари доирасида иштирокчилар учун маданий-маърифий тадбирлар дастури ҳам кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида, Фарғона вилояти Стритбол спорт тури бўйича А лигада 12-16 июнь кунлари қизлар баҳсига, 18-22 июнь кунлари С лигада ўғил болалар ўртасида кечадиган мусобақаларга мезбонлик қилади.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram