Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА ИЛК БОР ЎТКАЗИЛГАН "ДРИФТ ШОУ" ҲАЯЖОНЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

×

 2023-06-16 19:31:36    302

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳи автотураргоҳида вилоятимизда илк бор авто ва мотоспорт ихлосмандлари учун "Дрифт шоу" ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Авто-мото туризм ассоциацияси ҳамкорлигида Фарғонада илк бор ўтказилган спорт шоусининг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов иштирок этиб, барча автоспорт ихлосмандларини спорт туризмини ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган мото ва авто дрифт чиқишларидан завқ олишга чақирди. Тадбирда Авто-мото туризм ассоциацияси раиси Отабек Олимжонов ҳам иштирок этди.

Келгусида ташкил этиладиган спорт тадбирлари бўйича ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди.

Ҳақиқий адреналинга бой бўлган дрифт шоуда маҳаллий ҳамда Қирғизистондан ташриф буюрган ҳайдовчилар, мотоциклчилар ўзларининг махсус тайёрланган транспорт воситаларида иштирок этиб, ўз чиқишлари, трюклари орқали иштирокчиларни жўшқинлантирди. Тадбир иштирокчилари ҳам ҳайдовчилар ҳаракатларини ҳис-ҳаяжон билан кузатиб бордилар.

Спорт тадбири давомида шунингдек, мото ва авто дрифт чиқишлари билан бирга автопарад, тюнинг автомобиллар кўргазмаси ҳам автоспорт ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилинди.

"Дрифт шоу" эртага, 17 июнь куни, соат 10:00 да Сўх тумани Равон шаҳарчасида ҳам бўлиб ўтади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram