Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


БАТКЕН ВИЛОЯТИ ГУБЕРНАТОРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ВИЛОЯТИМИЗДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ҲАМДА ТУРИСТИК МАНЗИЛЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2023-06-17 09:05:09    384

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида иш бошлаган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этиш учун келган Баткен вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Маруфхан Тулаев бошчилигидаги қирғиз делегацияси аъзолари куннинг иккинчи ярмида вилоятимиздаги ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда туристик манзиллар фаолияти билан танишдилар.

Меҳмонлар дастлаб Қўштепа туманида “Sharq ravon” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирдилар. 

Шундан сўнг Олтиариқ тумани Обод МФЙ ҳудудида жойлашган "Ҳамза экспо арт текстил" МЧЖ томонидан йўлга қўйилган трикотаж ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Польша каби хорижий давлатларга экспорт қилинаётгани тўғрисида маълумот берилди.

Риштон туманида эса уста-кулол Шокиржон Аҳмаджонов раҳбарлик қилаётган “Мингбоши Керамик” оилавий корхонасида тайёрланаётган кулолчилик маҳсулотлари ва уларни тайёрлаш жараёнлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, туманда тадбиркор Исломжон Орифжонов раҳбарлигидаги “Чинор плюс-2020” корхонаси томонидан барпо этилган Кулолчилик маркази, меҳмонхона ва маиший хизмат кўрсатиш марказидан иборат мажмуа лойиҳаси ҳам қўшни давлат делегацияси аъзоларининг алоҳида эътиборини тортди.

Меҳмонлар юртимизда тадбиркор ва ишбилармонларга яратилган қулай шароитлар, тадбиркорликни ривожлантириш, туристик марказлар барпо этиш борасида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бердилар. 

Якунда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасида келишиб олинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram