Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БОЗОРЛАРДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ НОРМАЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА МУТАСАДДИ ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН КЕНГ КЎЛАМЛИ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2023-06-17 15:00:16 435
Бугун Марғилон шаҳридаги халқ тилида “Комбинат бозори”деб юритилувчи ҳудудда мутасадди идоралар вакилларидан таркиб топган вилоят ишчи гуруҳи томонидан рейд тадбири бўлиб ўтди. Унда асосан расталар орасидаги йўлакларни очиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлашга, ўт ўчириш бурчакларини талаб даражасида эканлигини аниқлашга эътибор қаратилди.
Афсуски, ўрганишларда жорий йилнинг 12 июнь куни Қўқон шаҳридаги бозорлардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатларидан бу ердаги сотувчилар ҳам, бозорлар маъмурияти ҳам етарлича хулоса қилмагани маълум бўлди.
Хусусан, “Ипакчи файз тонг” савдо комплекси АЖ тасарруфидаги бозорда йўлакларга якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчилар ўз маҳсулотларини жойлаштириб олгани кўзга ташланди. Бозор маъмурияти маълумотига кўра, 270 та раста, 400 та дўкон жойлашган мажмуадаги айрим йўлаклар ўт ўчирувчи машиналаргина эмас, ҳатто одамлар зўрға ҳаракатланадиган ҳолатга келиб қолган. Яна бир жиҳат, айрим сотувчилар тайёр фойдаланиш мумкин бўлган ва бўш турган расталарда эмас, йўлакларда савдо қилишни маъқул кўришмоқда.
Бозорда баъзи расталарда электр симлари тартибсиз равишда ўтказилгани, шунингдек, бозор ҳудудида ўт ўчириш бурчаклари, ўт ўчириш мосламаларини сақлаш талаб даражасида эмаслиги ҳам аниқланди.
Ишчи гуруҳи вакиллари томонидан йўлаклар очтирилиб, сотувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бозор маъмуриятига ҳолат тез фурсатларда бартараф этилмаса, белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши юзасидан огоҳлантириш берилди. Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, тадбиркорларнинг мол-мулкини, атроф-муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш куннинг энг муҳим масаласи эканлиги таъкидланди.
Вилоятимиз бозорларида бундай ўрганиш тадбирлари давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram