Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ИСПАНИЯЛИК ВА ЯПОН ИНВЕСТОРЛАРИ ВИЛОЯТИМИЗДА КЛАСТЕР ТИПИДАГИ ТУТ ПЛАНТАЦИЯСИ, ИПАК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САНОАТ МАЖМУАСИНИ БАРПО ЭТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА
2023-06-23 17:54:13 208
Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ипакчилик йўналишидаги кластерни ташкил қилиш мақсадида вилоятимизга ташриф буюрган SILTRACO (Испания) ва “SunShine” (Япония) компаниялари раҳбарларини қабул қилди.
Учрашувда Япония технология ва ускуналаридан фойдаланган ҳолда Фарғона ёки Қува туманларида кластер типидаги тут плантациясини барпо этиш, марказлашган ҳолда ипак қуртини боқиш, юқори сифатли ипак ишлаб чиқариш ва Европага экспорт қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳа вилоят учун манфаатли эканлигини қайд этган Иқболжон Эргашев, ушбу лойиҳа учун мақбул жой кўрсатилиши ҳамда керакли кўмак берилишини таъкидлади.
SILTRACO компанияси халқаро савдони ривожлантириш ва ипак маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида фабрикалар билан алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, Европа Иттифоқи истеъмолчилари учун юқори сифатли ипак ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан шуғулланади.
Меҳмонлар таклиф қилинаётган майдонлар билан танишгандан сўнг аниқ режа ишлаб чиқилиб, иш ташкил қилинишига келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram