Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
WILDBERRIES ХАЛҚАРО ОНЛАЙН РИТЕЙЛЕР КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ФАРҒОНАЛИК ТАДБИРКОРЛАР УЧУН КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧАДИ
2023-06-23 22:25:19 204
Бугун Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйи мажлислар залида вилоят ҳокимлиги ва Wildberries савдо компанияси билан ҳамкорликда вилоятдаги мавжуд енгил саноат йўналишидаги ишлаб чиқарувчи корхоналар, экспорт ва маркетинг бўлими раҳбарлари учун "Ҳамкорликни йўлга қўйиш, жаҳон бозоридан мижоз топиш йўллари" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Wildberries - бу универсал форматдаги халқаро онлайн гипермаркет ёки бозор - ҳамкор компаниялар товарлари билан савдо майдончаси. Компания ишлаб чиқарувчилар ва расмий дистрибюторлар билан бевосита ҳамкорлик қилади. 2022 йилда сайтдаги буюртмалари сони 1,5 миллиардга етди. Кунига тахминан 8 миллион буюртмани қайта ишлайди. Фаол аудитория - 130 миллион кишини ташкил қилади. Wildberries 30 миллиард долларга баҳоланади. Компания дунёнинг 6 та давлатида, жумладан, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон, Ўзбекистон, Молдова, Туркия, Қирғизистон ва Исроилда ваколатхоналарига эга. 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам ишга туширилди. 2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан товар сотиш ҳажми 84,8 миллион долларга ошди. Ўзбекистонда логистика маркази очилиши билан ўзбек маҳсулотлари экспортини 1,8 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.
Wildberries ассортименти 30 000 рус ва хорижий брендларнинг 3,6 миллиондан ортиқ маҳсулотларини ўз ичига олади: кийим ва пойабзал, болалар маҳсулотлари, аксессуарлар, уй-рўзғор буюмлари, заргарлик буюмлари, маиший техника, электроника ва бошқалар.
Бугун ташкил этилган учрашувда ҳам компаниянинг масъул вакиллари томонидан онлайн савдонинг қулайликлари, компания билан ишлашда ҳамкорлар учун қандай афзалликлар ва имкониятлар мавжудлиги ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Иштирокчилар тақдимот билан танишиш асносида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавобларни олди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram