Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚЎҚОНДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК” ШИОРИ ОСТИДА ЁШЛАР САЙЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-06-25 00:07:18 281
Бугун Қўқон шаҳрининг Ўрда майдонида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Ёшлар сайли очилишида сўз олган Хайрулло Бозоров, вилоятимиз ёшларини яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, мамлакатимизда улар учун яратилаётган улкан имкониятлар ҳақида тўхталди. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бугунги давлат сиёсати замирида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик мужассам эканига эътибор қаратган вилоят ҳокими, фарғоналик ёшлар ҳам бу юксак ишонч ва имкониятларга муносиб бўлиб, келажакда халқимиз, Ватанимиз манфаатлари ҳамда унинг бахт-саодати йўлида бор куч-ғайратлари, билим ва салоҳиятларини сафарбар этишларига тилак билдирди.
Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган, ҳар жабҳада илғор, ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшларга вилоят ҳокимининг ташаккурномалари ва совғалар топширилди.
Эстрадамиз юлдузлари Райҳон, Шоҳруҳхон, “Божалар” гуруҳи, вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига унутилмас таассуротлар улашди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram