Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА ЁШЛАР САЙЛЛАРИ ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-06-25 16:54:58    205

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар сайллари ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Унда пойтахтимиздан келган бир гуруҳ маърифат тарғиботчилари, зиёлилар, олимлар ва таниқли санъаткорлар иштирок этмоқда.

Ёшлар байрамининг илк тадбири вилоят марказидаги Аҳмад Фарғоний ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди. Шу ерда "Китоб карвони" лойиҳаси ўтказилди. Лойиҳа доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2500 дан зиёд китоблар вилоятдаги олий таълим муассасаларига тарқатилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзуллажон Қосимов, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, филология фанлари номзоди Раҳимбой Жуманиёзов ёшлар камолотида, уларнинг тафаккурини бойитишда китобнинг ўрни катта эканини таъкидлади.

Маънавий-маърифий тадбирлар Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказида давом этди. Унда сўзга чиққан Тошкент давлат юридик университети профессори Феруза Муҳиддинова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Баҳодир Нишонов, Дилфуза Раҳимова мамлакатимизда ёшлар сиёсати тизимидаги ислоҳотларга тўхталди.

Тадбирда Марғилон шаҳридаги умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга битирган йигит-қизларга олтин медаль тантанали топширилди.

Она-ватан, ёшликни мадҳ этувчи қўшиқлар кечага ўзгача шукуҳ бағишлади. Айниқса, миллий либослар кўргазмаси барчага манзур бўлди.

Шаҳардаги Рақамли технологиялар марказида Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида давом этаётган тадбирлар эзгу амалларга ҳам бой бўлмоқда. Пойтахтимиздан ташриф буюрган ижодкорлар беморлар, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олмоқда. Хусусан, Марғилондаги йўқловлар самимий мулоқот руҳида ўтди, меҳмонлар кўплаб хонадонларга бориб, Қурбон ҳайити ва Ёшлар куни билан табриклади.

Ипак йўли маҳалласида яшовчи Гулшода Исмоилова бироз касалликдан озор чекди. Шундай бўлсада сабр билан барчасини енгмоқда. Айни кунларда олий ўқув юртига ўқишга киришга тайёргарлик кўрмоқда. Меҳмонларнинг ташрифи уни беҳад мамнун этди. Шу куни уй таълимини олаётган Робия Аҳмадалиева, Зулхумор Алиева каби ёшларнинг уйига борилди, улар байрам билан қутланди.

Ана шундай тадбирлар барча шаҳар ва туманларда бўлиб ўтмоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram