Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ҚАШҒАРДА БЎЛИБ ЎТГАН 13-МАРКАЗИЙ ВА ЖАНУБИЙ ОСИЁ ХАЛҚАРО САВДО КЎРГАЗМАСИДА ИШТИРОКИ САМАРАЛИ ЯКУНЛАНДИ
2023-06-25 17:42:27 191
Вилоят ҳокимлиги ташқи савдо ва инвестициялар котибияти мудири Азимжон Юлдашев бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси, Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги Қашғар шаҳрида 20-23 июнь кунлари бўлиб ўтган 13-Марказий ва Жанубий Осиё халқаро савдо кўргазмасида иштирок этиб қайтди.
“Қашғарда учрашув: Ипак йўли иқтисодий белбоғида янги саҳифалар” шиори остида ўтказилган кўргазмада 577 та йирик корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.
Кўргазма доирасида ўтказилган асосий форумда Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти тақдим этилди, Шинжон-Уйғур автоном районининг кўплаб йирик компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.
Текстиль, фотоэлектр маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича вилоятимизга инвестициялар киритиш, электрон савдо, логистика, туризм соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича қатор келишувларга эришилди.
Жорий йил июль ойида Хитой компаниялари вакилларининг Фарғона вилоятига ташрифини ташкил этилиши белгилаб олинди.
Шунингдек, Шинжондаги Халқаро савдо компанияси раҳбари иштирокида Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Хитойга экспорт қилиш бўйича семинар-тренинг ўтказиладиган бўлди.
Фарғона вилояти тадбиркорлари ва хунармандларидан иборат делегацияларнинг Хитой ҳудудларига доимий ташрифларини ташкил этиш чоралари белгиланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram