Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТИКУВ-ТРИКОТАЖ САНОАТИ УЧУН МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ БОРАСИДА ГЕРМАНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙТИРИЛАДИ

×

 2023-06-26 19:27:57    246

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Германиянинг “Teamdress Holding GmbH” компанияси менежери Биргер Хорндални ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг (GIZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Маттиас Клингенбергни қабул қилди.

Учрашувда Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “Teamdress Holding GmbH” компанияси билан ҳамкорликда Марғилондаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш амалиётини биргаликда олиб боришга, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлашга қаратилган дуал таълим тизими жорий этиш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар жараёни муҳокама қилинди.

Европада иқтисодиётнинг турли соҳалари ходимлари учун иш кийимлари етказиб берувчи йирик тузилмалардан бири бўлган “Teamdress Holding GmbH” компанияси турли мамлакатларда жойлашган саноат корхоналари, соғлиқни сақлаш, ўт ўчириш, қутқарув хизматлари, умумий овқатланиш тармоғи ходимлари, ишчилар ва бошқа соҳа вакиллари учун махсус кийим ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар тармоғига эга.

“Teamdress Holding GmbH” Фарғонадаги мавжуд малакали ишчи кучи ва хорижий инвесторларга яратилган шароитлардан келиб чиқиб, 2022 йил якунидан вилоятимизда ўз ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишга киришган бўлиб, дастлабки синов босқичида 200 тага яқин иш ўрни яратиладиган ушбу корхона, кейинчалик йирик ишлаб чиқариш мажмуасига айлантирилиши кўзда тутилган.

Биргер Хорндаль бугунги учрашувда Экошаҳар ҳудудидаги кичик саноат зонасига жойлаштирилган ушбу корхонанинг қурилиш жараёнлари ҳақида маълумот берди, жорий йил сентябрь ойидан бошлаб ўқувчилар амалиёт ўташга бошлашларини билдирди.

Фарғона вилояти тикув-трикотаж соҳаси салоҳияти юқори эканига яна бир бор эътибор қаратган Хайрулло Бозоров, вилоятдаги текстиль корхоналарини малакали мутахассислар билан таъминлаш ҳамда бу орқали ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини юксалтиришга хизмат қиладиган бу лойиҳанинг аҳамиятини таъкидлаб, GIZ ва “Teamdress Holding GmbH” билан бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.

Учрашув якунида Фарғона вилояти тўқимачилик саноати учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича уч томонлама ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram