Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЭЛЕКТРОМОБИЛСОЗЛИКНИ КЎП ТОМОНЛАМА РИВОЖЛАНТИРИШДА ХИТОЙ ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИОН КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА
2023-06-30 13:16:16 282
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Greenfield Capital Group халқаро инвестицион компанияси раҳбари Чжен Франк Сяоцзюнь бошчилигидаги хитойлик инвесторлар гуруҳини қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилоятида электромобилсозликни кўп томонлама ривожлантиришда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Чжен Франк Сяоцзюнь вилоятимизда электромобиллар, электробуслар ҳамда улар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, вилоят ҳудудида электромобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчалари тизимини барпо этиш, қуёш панеллари ўрнатилган ҳамда ишлаб чиқарилган энергияни электромобилларни қувватлантиришга йўналтириладиган махсус тураргоҳлар ташкил этиш, электромобиллар ижарасини йўлга қўйиш каби йўналишлардаги бизнес лойиҳаларга сармоя йўналтиришга тайёр эканликларини билдирди. Фарғона шаҳридаги собиқ механика заводи ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида электромобиллар йиғиш лойиҳасини амалга ошираётган “Central Asia Motors” корхонаси билан ҳам ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказилаётгани маълум қилинди.
Вилоят ҳудудида электромобилсозликка ихтисослашган махсус кичик саноат зонаси ташкил этиш, бу зонага Хитой компанияларини жалб этган ҳолда электромобилсозлик кластерини шакллантириш, жойлаштириладиган барча лойиҳаларни қуёш энергияси билан тўла ишлашини йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими таклиф қилинаётган инвестицион лойиҳаларнинг вилоят иқтисодиёти учун, шунингдек, мамлакатимиз автомобилсозлик соҳаси учун аҳамияти катта бўлишини таъкидлаб, лойиҳалар тўла қўллаб-қувватланиб, ҳар томонлама кўмак берилишини билдирди.
Шунингдек, Қўқон ва Қувасой шаҳарларидаги эркин иқтисодий зонада яратилган шароитлар ҳамда инвесторлар учун қонун билан тақдим этиладиган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
Вилоятимизда электромобиль ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишни режалаштираётган Arnold Motor компанияси вакиллари вилоят раҳбарига ўз лойиҳаларини тақдим этишди.
Мулоқот давомида муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳамкорликда иш ташкил этишга келишиб олинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram