Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЭЛЁРБЕК АСРОНКУЛОВ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ
2023-07-04 18:55:28 1322
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Асронкулов Элёрбек Мадаминович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Вилоятдаги ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимига кирувчи ташкилотлар вакиллари, соҳа мутасаддилари ҳамда тегишли вилоят масъуллари иштирокида бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Элёрбек Асронкулов жамоатчиликка таништирилди. Йиғилишда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ўринбосари Мухторхон Тошхўжаев иштирок этдилар.
Элёрбек Асронкулов 1985 йилда Бағдод туманида туғилган. Фарғона политехника институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Пенсия жамғармаси Бағдод тумани бўлими инспектори вазифасида бошлаган. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармасида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019-2020 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратида фаолият олиб борган. 2020 йил сентябрдан ҳозирга қадар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram