Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


АСАДХЎЖА МЎЙДИНХЎЖАЕВ ТАИЛАНДДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН ХАЛҚАРО БОКС АССОЦИАЦИЯСИНИНГ (IBA) "ЧЕМПИОНЛАР ОҚШОМИ" ТУРНИРИДА РИНГГА КЎТАРИЛАДИ

×

 2023-07-05 17:10:42    273

PDF юклаш
Чоп этиш


15 июль куни Таиланднинг Пукет шаҳрида бокс бўйича "Чемпионлар оқшоми" турнири ташкил этилади. Профессионал бокс қоидаларига кўра ўтадиган еттита жангда дунёнинг энг кучли боксчилари (аёллар иккита вазнда ва эркаклар бешта вазнда) чемпионлар чемпиони бўлиш учун беллашадилар. Жанглар 3 дақиқадан 5 раунд давом этади.

Ўзбекистон, Куба, Қозоғистон, Россия, Испания каби мамлакатларнинг чарм қўлқоп усталари иштирок этадиган турнирда уч нафар ўзбек боксчиси, шу жумладан, Фарғона вилояти вакили, риштонлик жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам рингга чиқади. Асадхўжага қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Дулат Бекбауов рақиб бўлади. Юртимиз боксчиларидан Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳамда ЖЧ иштирокчиси, бир қатор халқаро турнирлар ғолиби Мужибилло Турсунов ҳам иштирокчилар қаторидан ўрин олишган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram