
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИГА ҚАРАШЛИ МАРКАЗИЙ ШИФОХОНАНИНГ БЕШ ҚАВАТЛИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

2023-07-06 22:04:01 704
Тошлоқ тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохонанинг клиник даволаш бўлимлари учун қуриб битказилган 5 қаватли, 175 ўрин-жойга эга бўлган янги бино, бугун тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов иштирок этдилар.
22,6 миллиард сўм маблағ сарфланиб, барпо этилган янги бинода клиник даволаш бўлимларининг ишга тушиши натижасида тумандаги 214 минг нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат сифати яхшиланди.
Очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари билан тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, она ва бола соғлигини мустаҳкамлаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганини қайд этди.
Вилоятимиздаги тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш мақсадида 2022 йилнинг ўзида жами 64 та тиббиёт муассасаларида қарийб 150 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилганини таъкидлаб ўтган Иқболжон Эргашев, энг чекка ҳудудларда ҳам аҳолига бирламчи тиббий хизмат янада яқинлаштирилаётганига эътибор қаратди.
Тошлоқ тумани марказий шифохона бинолари 1963-1971 йилда қурилган бўлиб, қурилгандан буён мукаммал таъмирланмаган, замон талабларига жавоб бермайдиган ҳолга келиб қолган, айрим бўлим бинолари хароба ҳолатда эди. Марказий шифохона мослаштирилган биноларда жойлашганлиги учун беморларга тиббий хизмат кўрсатишда ўзига хос муаммоларга дуч келинар эди.
Бугун фойдаланишга топширилган, қабул-диагностика, реанимация, туғруқхона бўлими, хирургия, ҳамда терапия бўлимлари жойлаштирилган бинода аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар мавжуд. Беморларни ташхислаш учун рақамли рентген, замонавий УТТ аппарати, гастрофиброскоп, ЭКГ аппаратлари ўрнатилган. Бинодаги хоналар марказлашган кислород тармоғи билан таъминланган. Клиник ва биохимик лаборатория хоналари ташкил этилган. Бу эса ўз навбатида беморларни диагностика ва даволашда қулайлик яратади.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram