Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ ИЛМИЙ МАРКАЗИ ФАРҒОНА ФИЛИАЛИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-07-07 15:06:45    1704

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг мукаммал таъмирдан чиқарилган 7 қаватли даволаш биноси ҳамда янги қуриб битказилган қабул-диагностика биноси тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Туляганов иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бугунги Ўзбекистон сиёсатида устуворлик касб этаётганига эътибор қаратиб, Президентимизнинг давлат раҳбари бўлиб иш бошлаган илк кунларданоқ аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий хизмат сифатини юксалтириш масаласи алоҳида эътибор марказида бўлиб келаётганини қайд этди.

Қисқа муддатда – бир йил давомида 32 млрд. сўм сарфланиб амалга оширилган қурилиш ва реконструкция ишлари натижасида муассасада бир суткада бемор қабул қуввати 150 тадан 400 тага етказилганини айтиб ўтган вилоят ҳокими, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган муҳим ўзгаришлардан аҳоли мамнун эканини таъкидлади.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Туляганов Фарғонада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш юқори даражага кўтарилганини қайд этиб, Марказ томонидан филиални жиҳозлаш учун 3,6 млн. долларлик, вилоятдаги туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларининг ҳар бирига 1 млн. долларлик юқори технологик тиббий техникалар ажратилишини эълон қилди.

Филиалда янги қуриб битказилган, беморларни касалликнинг оғирлик даражаси бўйича тақсимлайдиган (триаж) тун-у кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимида аҳолига замонавий шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида оғир беморлар учун алоҳида қизил йўлак, шошилинч ёрдамга муҳтож беморлар учун сариқ йўлак ва амбулатор ёрдам кўрсатиш учун яшил йўлаклар ташкил этилди.

Беморларга даволаш диагностика стандартлари бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун алоҳида шок зали, кичик операция хонаси, муолажа хонаси, болаларга ёрдам кўрсатиш хонаси, травматолог, нейрохирург, хирург, ЛОР, терапевт, лаборатория ва бошқа тор доирадаги мутахассислар учун алоҳида хоналар, тўғри ташхис қўйиш ва тўғри даволаш ишлари олиб бориш учун алоҳида функционал диагностика бўлими ташкил этилди.

Энг асосийси, мазкур муассаса замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозланиши натижасида 60 турдаги юқори технологик лапароскопик, торакоскопик ва эндоваскуляр жарроҳлик амалиётлари, даволаш усуллари тадбиқ қилиниб, юқори технологик операциялар амалга ошириш имконияти яратилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram