Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ИНВЕСТИЦИЯЛАР, САНОАТ ВА САВДО ВАЗИРИ ЛАЗИЗ КУДРАТОВ ИШТИРОКИДА ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРЛАРИ, ЭКСПОРТ КЎРСАТКИЧЛАРИ, ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ ҲОЛАТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2023-07-07 17:13:55 277
Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари, вилоят саноат ва инвестициялар соҳаси мутасадди ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда Инвестиция дастурлари доирасида ишга тушириладиган лойиҳалар ижроси, экспорт прогноз кўрсаткичлари, январ-июнь ойлари давомида инвестицияларни ўзлаштириш ҳолати бўйича шаҳар-туман ҳокимларининг ўринбосарлари, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.
Асосий эътиборни тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилиш, корхоналарни кенгайтириш ва янгиларини яратиш, саноат зоналарини ривожлантириш, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга қаратиш шартлигини қайд этган вазир Лазиз Кудратов, тасдиқланган инвестиция дастурлари ўз муддатида бажарилишини таъминлаш учун тадбиркорлар билан тизимли равишда иш ташкил қилиш лозимлигини таъкидлади.
Йиғилиш сўнггида лойиҳа ташаббускорлари, ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, ҳудуднинг саноат ва экспорт салоҳиятини юксалтириш бўйича вазифалар белгиланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram