Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲРИ ВА ЕКАТЕРИНБУРГ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БАЁННОМАСИ ИМЗОЛАНДИ

×

 2023-07-10 19:59:44    409

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Россиянинг Свердловск вилояти маркази Екатеринбург шаҳрида “Барқарор саноат: Янгилаш стратегиялари” мавзусида иш бошлаган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси тадбирлари доирасида Фарғона шаҳри ва Екатеринбург ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишув баённомаси имзоланди. 

Фарғона шаҳар ҳокимининг ўринбосари Абдуғани Араббоев ва Екатеринбург шаҳар мэри Алексей Орлов томонидан имзоланган баённома, икки шаҳар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициялар, таълим, ёшлар сиёсати, спорт, туризм, маданият ва бошқа соҳаларда кенг кўламли ҳамкорликни кўзда тутади.

Келишув доирасида шунингдек, икки шаҳар вакиллари томонлар ҳудудида ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда ўзаро иштирок этиш, шаҳар хўжалигининг бошқаруви, шаҳарсозлик ҳамда инфратузилмаларнинг режалаштирилиши борасида ўзаро тажриба алмашиш, қўшма фестиваллар, маданият кунлари, концертлар ташкил этиш, доимий равишда талабалар ҳамда илмий-педагогик ходимлар алмашинувини йўлга қўйиш каби ҳамкорлик масалалари ҳам ўрин олган. 

35 та мамлакатдан 700 дан зиёд компаниялар иштирокида бўлиб ўтаётган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмасида Фарғона вилояти тадбиркорлари ҳам алоҳида стенд билан иштирок этишмоқда. Кўргазма очилиш тадбирида Россия Бош вазири Михаил Мишустин иштирок этди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram