Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЭКСКЛАВ ҲУДУД – ЧЎНҒАРАДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2023-07-13 18:43:09 212
Вилоят адлия бошқармаси, Риштон тумани ҳокимлиги ва 10 дан ортиқ ташкилотлар масъуллари томонидан ўтказилган сайёр қабулда 150 нафардан зиёд фуқароларнинг 80 га яқин мурожаатлари ўрганилди. Бир ярим мингга яқин кўп миллатли аҳоли истиқомат қиладиган Чўнгара қишлоғи Риштон туманининг эксклав ҳудуди. Унинг чор тарафи Қирғизистон сарҳадлари билан туташиб кетган.
Сайёр қабул давомида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш, онлайн давлат хизматлари ва юридик хизматлар кўрсатиш, ID карта олиш, нотариал ҳаракатлар, уй-жой, коммунал, моддий ёрдам олиш, пенсия ва бошқа масалалар ўрганилди.
Жумладан, хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш бўйича 26 та, ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш бўйича 5 та, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш бўйича 6 та, биометрик паспорт ўрнига ID карта олиш бўйича 3 та хизмат кўрсатилди. Шунингдек, тегишлилиги бўйича 31 та мурожаат вилоят адлия бошқармаси иш юритувига олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram