Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ЖАМШИД ХОДЖАЕВ БОШЧИЛИГИДАГИ ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТАДБИРКОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

×

 2023-07-20 20:42:41    1146

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Фарғона вилояти тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан таркиб топган Ҳукумат комиссиясининг Қўқон шаҳрида ўтказилган учрашувида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов иштирок этдилар. Учрашувда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 60 нафардан зиёд тадбиркорлар қатнашдилар.

Мулоқотда иштирок этган тадбиркорларнинг Республика вазирлик ва идораларида ўз ечимини кутаётган масалалари, хусусан, банк кредитлари олиш, субсидиялар ажратиш, мавжуд кредитлар муддатини узайтириш, қўшилган қиймат солиғини қайтариб олишга кўмаклашиш, электр энергияси тармоғи тортиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари Ҳукумат комиссияси вакиллари томонидан тингланди, ҳар бирининг қонуний ечимини таъминлаш бўйича вазирлик ва идораларга вазифалар белгилаб берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram