Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ЯДРО ФИЗИКАСИ ИНСТИТУТИ ОЛИМЛАРИ ФАРҒОНАДА ПАХТАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ҲИССАЛАРИНИ ҚЎШИШМОҚДА

×

 2023-09-05 18:43:31    340

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фанлар академияси Ядро физикаси институти директори Илҳом Содиқов “Fergana Global textile” пахта-тўқимачилик кластерида бўлиб, ўтган йили тузилган ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

Хусусан, Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги сув, тупроқ-иқлим шароити оғир бўлган 62 гектар майдонда олиб борилаётган синов-тажриба ишлари кўздан кечирилди. Бу ерда жараёнлар чигитларга экишдан олдинги қайта ишлов бериш, экиш даврида тупроқ унумдорлигини аниқлаб, унга турли микроўғитлар, микроэлементларни қўшиш каби бир қатор усуллардан фойдаланган ҳолда олиб борилаётганлиги маълум қилинди.

Шу куни меҳмонга Исроилнинг “Netafim” компанияси билан ҳамкорликда йўлга қўйилган томчилатиб суғориш ишлари, самарадорлик кўрсаткичлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Фермерлар билан ўтган мулоқотда эса пойтахтлик олимлар ҳосилдорликни ошириш юзасидан ўз тавсия ва маслаҳатларини бердилар.

Дала майдонларида вегетация даврида мониторинг қилиш методологияси ишлаб чиқилгани ва асосий мақсад ҳосилдорликни оширишга қаратилгани урғуланди. Олдинда турган вазифалар келишиб олинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram