Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-09-13 15:30:17 333
Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари ўринбосари Аҳаджон Акбаров, Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори Эшмуҳаммад Қодиров ҳамда вилоят адлия бошқармаси масъуллари иштирок этди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган семинарга вилоят, шаҳар ва туманлардаги давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимлари жалб этилиб, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси юртимиз тараққиётига, халқимиз фаровонлигига хизмат қилиши, энг аввало “Инсон қадри учун” ғояси унда устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйилганлиги таъкидланди.
Сўз олганлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида кўрсатиб ўтилган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, хусусан, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларини ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосида мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлиги қайд этилди.
Семинар якунида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram