Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ТИББИЁТ БЎЛИМИ ҚОШИДА БАРПО ЭТИЛГАН РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-09-16 16:47:02    532

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлими қошида барпо этилган Реабилитация маркази тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. Муассасанинг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, ички ишлар соҳаси фахрийлари иштирок этдилар.

Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасида республика ички ишлар тизимидаги туб ислоҳотлар жараёнида ватанимиз тинчлиги ва халқимизнинг осуда ҳаётини таъминлашга масъул бўлган ички ишлар ходимларини ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини, жумладан, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, хизмат ва дам олиш шароитларини янада яхшилаш бўйича катта ишлар амалга оширилаётгани, фойдаланишга топширилаётган ушбу марказ ҳам ана шу эътиборнинг намунаси эканлиги очилиш тадбирида алоҳида таъкидланди.

4 миллиард сўм маблағ сарфланиб барпо этилган, 20 ўринга мўлжалланган мазкур реабилитация марказида неврологик, пульмонологик, гастроэнтерологик, кардиологик, эндокринологик касалликлар соҳасида юқори даражали тиббий хизмат кўрсатилади.

Шунингдек, муассасада юқори нафас йўллари касалликлари, суяк-бўғим касалликлари, мушак тизими касалликлари, асаб тизими касалликларини даволашга мўлжалланган 10 турдаги физиотерапия жиҳозлари ўрнатилган. Замонавий ультратовуш текшируви ва электрокардиография (ЭКГ) аппаратлари ҳам беморларга малакали хизмат кўрсатишни таъминлайди.

Марказ ҳовлисидаги сув ҳавзасида мутахассис - шифокорлар кўмагида жисмоний машқлар ва табиий усуллар орқали даволаш йўлга қўйилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram