Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХИТОЙНИНГ “CAMC ENGINEERING” КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ҚАТОР ЙИРИК ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА КИРИШАДИ

×

 2023-09-24 15:16:34    596

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси вице-президенти Лю Шэнчэн бошчилигидаги компания вакилларини қабул қилди.

Учрашувда Хитой компанияси иштирокида Фарғона вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қуриш, “Кампиробод” сув омборидан Фарғона шаҳрига тоза ичимлик суви тортиш, ижтимоий объектлар, шу жумладан, мактаблар ва тиббиёт муассасаларини лойиҳалаш, қуриш ёки капитал реконструкция қилиш, Экошаҳар ҳудудида 25 қаватли турар-жой мажмуалари барпо этиш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Ушбу учрашув вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг яқинда Хитойга бўлган амалий ташрифи давомида “CAMC Engineering” компаниясини ўз таркибига олувчи Хитой миллий машинасозлик саноати корпорацияси – SINOMACH раҳбарияти билан ўтказилган самарали музокараларнинг давоми бўлди.

Ўзбекистон сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижасида жадал иқтисодий ривожланиб бораётгани хорижий сармоядорлар, хусусан, Хитой сармоядорлари учун катта инвестицион жозибадорлик касб этаётганини қайд этган Лю Шэнчэн, компания Ўзбекистон ҳудудлари орасида Фарғона вилоятида асосий лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутаётганини маълум қилди.

Компания томонидан Бешариқ туманида барпо этиш режалаштирилаётган 500 мВт қувватли, лойиҳа қиймати 300 млн. доллар бўлган қуёш фотоэлектр станцияси бўйича ўз фикрларини билдирган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, тунги электр таъминотида камайиш бўлмаслигини олдини олиш мақсадида бундай лойиҳалар энергия сақлаш батарея станциясини ҳам ўз ичига олиши лозимлигини қайд этди. Бу борада лойиҳага мавжуд инновацион Хитой тажрибаларини татбиқ этиш имкониятлари ҳам ўрганиб чиқиладиган бўлди.

“Кампиробод” сув омборидан Фарғона шаҳрига тоза ичимлик суви тортиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам амалий ишларга кирилиши белгилаб олинди, бу мақсадда ташкил этилган қўшма ишчи гуруҳ лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади.

Вилоятда қуриш ёки капитал реконструкция қилиш лозим бўлган ижтимоий объектлар, шу жумладан, мактаблар ва тиббиёт муассасалари бўйича икки ой ичида якуний ҳисобот тайёрланиши ва бу борадаги хорижий кредит ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳа бўйича ҳамкорликнинг навбатдаги босқичига ўтилишига келишиб олинди.

“Кампиробод” сув омборидан Фарғона шаҳрига тоза ичимлик суви тортиш ҳамда ижтимоий объектларни лойиҳалаш, қуриш ёки капитал реконструкция қилиш лойиҳаларига CAMC Engineering воситаси билан Хитой Эксимбанкининг узоқ муддатли ва арзон фоизли кредит линияларини жалб қилиш юзасидан иш олиб борилмоқда.

Келгуси ой бошларида Хитой Эксимбанк раҳбарининг мамлакатимизга ташрифи давомида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Эксимбанк раҳбари билан бу лойиҳаларни молиялаштириш шартлари бўйича муҳокама учрашуви ўтказилиши белгилаб олинди.

Тошкентда Олимпия шаҳарчаси лойиҳасини амалга ошираётган “CAMC Engineering” компанияси томонидан Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида 25 қаватли турар-жойлар мажмуасини барпо этиш лойиҳаларига ҳам киришиладиган бўлди.

Ўз архитектура компаниясида 3500 нафардан зиёд меъморларни жамлаган “CAMC Engineering” ҳозирги кунда Тошкент Янги шаҳар концептуал бош режасини ишлаб чиқишга ҳам киришаётганини билдирган Лю Шэнчэн, Фарғона вилоятида ҳам бундай лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди. Қўқон шаҳрида барпо этиладиган янги шаҳарча лойиҳасида бу борада ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram