Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОЛТИ ЯРИМ МИНГТА ИШ ЎРНИ ЯРАТГАН ТАДБИРКОР ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
2023-09-26 20:40:02 708
Фарғона политехника институтида “Global Textile” компаниялар гуруҳи асосчиси Музаффар Разаков билан талаба ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Дастлаб енгил саноат ва тўқимачилик факультети томонидан ташкил этилган ярмарка ҳамда талабаларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шароитлар, янги ташкил этилган музей фаолияти олийгоҳ меҳмонларига таништирилди.
Шундан сўнг “Global Textile” ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида амалий ва фундаментал лойиҳаларни биргаликда бажариш, яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида икки томонлама ўзаро манфаатли Меморандум имзоланди.
Олийгоҳ мажлислар залида бўлиб ўтган анжуманда Музаффар Разаков ўз компаниясининг ташкил этилиш жараёнлари, бугунги кундаги фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Қарийб 6,5 минг иш ўринлари яратилгани, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари, қўллаб-қувватлови туфайли 2016 йилдан бошлаб тадбиркорлар учун катта имкониятлар вужудга келгани, имтиёзлар берилгани, натижада пахта хом ашёси ва ип-калавани қайта ишлаш, уни тайёр маҳсулот ҳолига келтириш ишлари тизимли йўлга қўйилгани қайд этилди.
Тадбиркор ўз жамоаси билан инновацион технология ва ишланмаларни татбиқ этиб, “Global textile”ни мамлакатимиздаги етакчи тўқимачилик компанияларидан бирига айлантиргани, Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ҳам “Global Textile Turkestan” пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилгани, хорижлик ҳамкорлари, ишлаб чиқариш қувватлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашувда ўқув юрти талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга керакли жавобларни олдилар. Янги лойиҳалар бўйича тадбиркор билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида пахта-тўқимачилик, текстиль йўналишида бир қатор тақдимотларни ҳам амалга оширдилар.
Ҳамкорликка ҳар доим тайёр эканлигини қайд этган тадбиркор, ёшлар ҳаётида хорижий тилларни билиш, илм олиш, илғор технологияларни ўзлаштириш энг устувор вазифа бўлиши зарурлигига эътибор қаратди. Ўз фаолияти мисолида ҳамиша янгиликка интилиш кераклиги, машаққатли меҳнатдан ва ўрганишдан қочмаслик лозимлиги ҳақида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram